Сайт бўлимлари
Ҳеч кимдан раҳмат кутма
- Подробности
- Бўлим: Бахтли бўлишнинг ўттизта сабаби
- Чиққан санаси: 26 Апрель 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Кимки яхшилик қилса унинг мукофоти зое бўлиб кетмайди.Аллоҳ ва бандалар ўртасида маъруф ишлар йўқ бўлиб кетмайди. Аллоҳ бандаларини уни зикр қилишлари учун яратди, Аллоҳ халқларни унга шукр этишлари учун ризқлантирди. Лекин кўпчилик ундан бошқасига ибодат қилди, аксарият инсонлар ундан бошқасига раҳмат айтишди. Чунки кўрнамаклик, инкор этиш, шафқатсизлик ва неъматларга куфроналик қилиш табиати нафсларга ғолиб келгандир. Агар сенинг чиройли ишларингни инкор этганлар, яхшиликларингни куйдириб ташлаганлар, маъруф амалларингни унутганларни, яна уларга фақат яхшилик қилганинг учунгина сенга қаттиқ душманлик қилганларни, сени яширин адоват манжаниқи билан улоқтирганларга рўпара келсанг ҳайратда қолма.
وَمَا نَقَمُواْ إِلاَّ أَنْ أَغْنَاهُمُ اللّهُ وَرَسُولُهُ مِن فَضْلِه (74) سورة التوبة
“Ҳолбуки, улар Аллоҳ ва Унинг Расули уларни ўз фазлидан бой қилиб қўйганларидн бошқа айб топа олмадилар”.(Тавба 74)
Оламдаги диққатга сазовор манбаъларни мутоала қилиб кўрсанг бу мавзуда боласини тарбиялаган, кийинтирган, едириб ичирган, одоб берган, у ухлаши учун тунларини бедор қилган, у роҳатланиши учун машаққат чеккан ота ҳақидаги қиссани кўрасан. Вақтики бу бола ўсиб улғайди, билаклари кучга тўлди ва отасини беҳурматлаб, ҳорлаб,қаҳр қилиб, унга осий бўлиб, азоб бериб, қичқириб қопоғон ит каби муомалада бўлди.
Ёмон табиатлилар, иродани синдирувчилар ҳузурида яхшилик варақлари куйиб кул бўлган инсонлар, хотиржам бўлсинлар ва хазинаси битмас туганмас зот ҳузуридаги савоб эвазига қониқиш ҳосил қилсинлар.
Албатта бу қайноқ хитоблар сени чиройли ишларингни тарк этишга, бошқаларга яхшилик қилмасликка чақирмайди. Лекин у сени бу яхшиликларинг учун инкор этилиш ва кўрнамаклик қилинишни кутишга ҳозир бўлишингга ўргатади. Уларнинг қилаётган ишларидан ғамгин бўлмагин.
Яхши ишни Аллоҳ ризои учун қилгин, чунки сен ҳар қандай ҳолда ҳам муваффақия қозонувчисан, сўнгра сенга ношукурлик қилган инсонннинг ношукурлиги зарар бермайди, инкор қилувчининг инкори таъсир этмайди. Сен муҳсин, у эса гуноҳкор эканлиги учун ҳам Аллоҳга ҳамд айт,берувчи қўл олувчи қўлдан яхшироқдир.
إِنَّمَا نُطْعِمُكُمْ لِوَجْهِ اللَّهِ لَا نُرِيدُ مِنكُمْ جَزَاء وَلا شُكُورًا (9) سورة الإنسان
“Бизлар сизларни ёлғиз Аллоҳнинг юзидан таомлантирурмиз. Сизлардан (бу ишимиз учун) бирон мукофот-миннатдорчилик кутмасмиз- истамасмиз.” (Инсон 9)
Оқилларнинг кўпчилиги оломоннинг кўрнамаклик табиати олдида ўзларини йўқотиб қўйдилар, гўёки улар бу синфларнинг исёнкорлиги ва нонкўрлиги ҳақида хабар берган буюк ваҳийни эшитмаганлар:
وَإِذَا مَسَّ الإِنسَانَ الضُّرُّ دَعَانَا لِجَنبِهِ أَوْ قَاعِدًا أَوْ قَآئِمًا فَلَمَّا كَشَفْنَا عَنْهُ ضُرَّهُ مَرَّ كَأَن لَّمْ يَدْعُنَا إِلَى ضُرٍّ مَّسَّهُ (12) سورة يونس
“Қачон инсон зотига бирон зиён-мусибат етса, ётган ҳолида ҳам, ўтириб ҳам, туриб ҳам, Бизга дуо илтижо қилур. Энди қачон ундан мусибатни кетказсак, гўё (ҳеч қачон) ўзига етган бало-мусибатдан Бизга илтижо қилмагандек (юз ўгириб) кетур.” (Юнус 12)
Агар бир эси пастга қалам ҳадя қилсанг, бу қалам билан сени устингдан ҳажв қилиб ёзса, ёки бир шафқатсиз одамга суяниб юриши ёки қўйларини ҳайдаши учун ҳасса берсанг-у, шу ҳасса билан сенинг бошингни ёрса саросимага тушиб қолмагин. Ҳаттоки ўз яратувчиси азза ва жаллани ҳам инкор этишлик кафанида мумиёланган бу башариятнинг асли шу экан, сен ва менга нисбатан қандай ҳам муомала этарлар.
Камондан ўқ отишни,
Ўргатдим унга ҳар кун.
Билаги кучга тўлгач,
Ўзимга отди бугун.
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар