1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Бошқаларга тақлид қилувчи бўлма

 

 

 

Ўзингдан бошқа бир шахсни гавдалантиришга ҳаракат қилма, бировларнинг ҳолатига ўтма. Батаҳқиқ бу нарса доимий азобдан иборатдир. Бошқаларнинг шахсларига тақлид қилиб ўзларини, овозларини, ҳаракатларини, гапларини, ҳолатларини унутиб қўядиганлар кўпчиликни ташкил этади, бу нарса сохталик, мақтанчоқлик, ўз борлиғини, зотини йўқ қилиш, ёндириб битиришдир.
Одамдан бошлаб охиригача бўлган халқлар ичида икки киши кўриниш жиҳатидан бир-бири билан айни бир-хил бўлмаган, шундай экан қандай қилиб иқтидор ва хулқда бир хил бўлсин. Сен бошқасан, тарихда сенга ўхшаши ўтмаган, ва бу дунёда сенинг мислинг ҳеч қачон келмайди.
Сен Зайддан ва Амрдан тамоман ўзгачасан, ўзингни бировга ўхшатиш, тақлид қилиш зиндонига тиқмагин. Ўзингнинг кўринишинг ва табиатингга кўра иш тут. Қуръони каримда бу ҳақида оятлар жуда кўп:
قَدْ عَلِمَ كُلُّ أُنَاسٍ مَّشْرَبَهُمْ (60) سورة البقرة
“Ҳар қабила ўз сувини билди” (Бақара 60)
وَلِكُلٍّ وِجْهَةٌ هُوَ مُوَلِّيهَا فَاسْتَبِقُواْ الْخَيْرَاتِ  (148) سورة البقرة
“Ҳар кимнинг юзланадиган тарафи бор. У ўшанга боқадир.” (Бақара 148)
Қандай яратилган бўлсанг шундай яша, овозингни ўзгартирма, талаффузингни алмаштирма, ўз юришингга хилоф қилма, нафсингни ваҳий билан тарбияла, лекин вужудингни йўқ қилма, мустақиллигингни ҳалок этма.
Сенинг ўзингнинг хос таъминг, хос рангинг бор, биз сенинг мана шу рангингни ва шу таъмингни хоҳлаймиз, чунки сен шундай яратилгансан ва биз сени шундай таниганмиз. Расулуллоҳ сав Ҳузайфа ра дан қилинган ривоятда “Ҳеч бирингиз тақлидчи бўлмангиз”, деганлар.
Албатта инсонлар ўз табиатлари билан дарахтларга ўхшайдилар; ширин, нордон, узун, қисқа сиз ҳам шундай бўлинг. Агар сен банан каби бўлсанг беҳига ўхшашга ҳаракат қилма, чунки сенинг ҳуснинг ва қийматинг банан бўлишдир. Рангларимизнинг, тилларимизнинг, иқтидорларимизнинг, қудратимизнинг ҳар-хиллиги Борийнинг мўъжизаларидандир, шундай экан унинг мўъжизасини инкор этма.