Сайт бўлимлари
Ночор одам дуо илтижо қилган вақтда ижобат этадиган зот ким
- Подробности
- Бўлим: Бахтли бўлишнинг ўттизта сабаби
- Чиққан санаси: 27 Апрель 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Ғамгин бўлган киши унга суянадиган, жабр кўрган ундан ёрдам сўрайдиган, бутун коинот унга томон йўналадиган, махлуқотлар ундангина сўрайдиган, тиллар унинг зикри билан ҳамма вақт гапирадиган, қалблар унга сиғинадиган зот- албатта у Аллоҳдир ундан ўзга илоҳ йўқ фақат унинг ўзи бордир.
Шиддат пайтида, фаровонликда, хурсандчиликда ва хафаликда унга дуо қилишимиз, бало-офатларда унгагина суянишимиз, ғамгин пайтларда унга илтижо қилишимиз, сўраган ҳолда, йиғлаб, ялиниб, унга қайтувчи бўлган ҳолда эшигининг остонасига йиқилишимиз менга ва сенга вожибдир. Албатта пайти келиб унинг мадади келади, ёрдамига эришамиз, роҳати тезлашади ва фатҳи воқеъ бўлади.
أَمَّن يُجِيبُ الْمُضْطَرَّ إِذَا دَعَاهُ وَيَكْشِفُ السُّوءَ وَيَجْعَلُكُمْ خُلَفَاء الْأَرْضِ (سورة النمل) (62)
“Ёки музтар (ночор) одам дуо қилганда ижобат этиб, унинг мушкулини осон қилган ҳамда сизни ер юзида халифа қилган Зот яхши-ми?”. (Намл 62)
Шунда у чўкаётганни қутқаради, кетганни қайтаради, мусибатлига офият беради, мазлумга нусрат беради, адашганни ҳидоят қилади, касалга шифо беради, қайғули кишига таскин беради.
{فَإِذَا رَكِبُوا فِي الْفُلْكِ دَعَوُا اللَّهَ مُخْلِصِينَ لَهُ الدِّينَ (65) سورة العنكبوت
“Улар қачон кемага минсалар, Аллоҳга, Унинг динига ихлос қилган ҳолларида дуо қилурлар…” (Анкабут 65)
Бу ерда сенга ғам, қайғу, махзунлик, бало, офатни кетказадиган дуоларни келтириб ўтмайман, бироқ сени шариф нутқларни ўрганишинг ва Аллоҳга муножот қилишинг, дуо қилишинг, ундан умид қилишинг учун ҳадис китобларига далолат қиламан. Агар сен уни топсанг барча нарсани топган бўласан, агар унга бўлган иймонингни йўқотсанг ҳамма нарсани йўқотган бўласан. Роббингга дуо қилишинг, талаб қилган нарсангга эришишингнинг устига буюк тоат ва ҳам бир ибодатдир. Батаҳқиқ банда дуо фанини маҳзун бўлмаслик, ғамга ботмаслик, изтиробга тушмасликка муносиб нарса эканини топади. Унинг арқонидан бошқа барча арқонлар узилади, унинг эшигидан бошқа барча эшиклар ёпилади, у энг яқин, эшитувчи, ночор қолган киши дуо қилганда ижобат қилувчи зотдир. Сен фақир, заиф, муҳтож бўлганинг ва у беҳожат, қувватли, ягона, олий зот бўлгани учун дуо қилишингга буюради.
وَقَالَ رَبُّكُمُ ادْعُونِي أَسْتَجِبْ لَكُمْ (60) سورة غافر
“Парвардигорингиз: “Менга дуо-илтижо қилинглар, Мен сизларга (қилган дуоларингизни) мустажоб қилурман” деди .”(Ғофир 60)
Агар сенинг устингга балолар ёғилса, бахтсизликлар сенга азоб берса, бахтли бўлгунингча ва муваффақият қозонгунингча уни зикри билан банд бўл, унинг исми билан хитоб қил, унинг мададини талаб қил, фатҳини ва нусратини сўра, унинг исмини поклаш учун, ҳуррият тожига эришиш учун пешонангни тупроққа қўй, нажот нишонини қўлга киритиш учун унга ибодат қилишда ўзингни ҳокисор тут. Қўлингни чўз, кафтларингни юқори кўтар, тилингни бўш қўй, ундан сўрашни кўпайтир, сўрашликни маромига етказ, ундан сўрашда собит тур, эшигидан айрилма, лутфини кут, фатҳига интизор бўл, унинг исмини маҳкам тут, у ҳақидаги гумонингни чиройли қил, унинг ўзи билан ҳоли қол, унга бутунлай берилиб ибодат қил.
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар