Сайт бўлимлари
Уйинг сени сиғдирсин - Уйинг сенга кенг бўлсин
- Подробности
- Бўлим: Бахтли бўлишнинг ўттизта сабаби
- Чиққан санаси: 27 Апрель 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Суннатга мувофиқ, шаръий узлат бу сенинг ёмонликлардан ва ёмон ишларни қилувчилар, бекорчилар, беэътиборлар, тартибларга риоя қилмайдиганлардан узоқ бўлишингдир, шундагина сен ўзингни йиғиштириб олган бўласан, кўнглинг хотиржам бўлади, миянг тинчланади, зеҳнинг ҳикмат инжулари билан аъло даражага кўтарилади, қарашларинг маъданлар бўстонида сайр этади. Яхшилик ва тоатдан машғул қиладиган барча нарсалардан узлатга чекиниш қалб табибларининг тажрибасидан ўтган ва зўр муваффақият қозонган нодир бир даводир ва мен сени шунга далолат қиламан. Ёмонликлар, бекорчи ишлар, ғам-аламлардан узлатда бўлиш фикрни ўстиради, Аллоҳдан бўлган қўрқув қонунини амалга оширади, инобат ва зикр туғилганлигини билдиради. Фақатгина мақталган ўринларда, намозларда, илм мажлисларида, яхшилик қилишдаги ёрдам ўринларидагина йиғилилиш, бир-бирига аралашиш керак, аммо бекорчилик, беишлик мажлисларидан эҳтиёт бўлиш лозим. Ўз жонингни қутқар, хатоларинг учун йиғла, тилингни ёмон сўзлардан тий ва уйинг сени сиғдирсин.
Бўлмағур одамлар билан аралашиб юриш нафсга қарши қонли уруш ва нафсингдаги омонлик, барқарорликка хатарли таҳдид қилишдир, чунки сен миш-мишларнинг буюклари ва уйдирмаларнинг қаҳрамонлари ва фитна, бахтсизликлар, қийинчиликларни башоратини берувчи устозлар билан бирга ўтирибсан, шундай экан сенга ўлим етгунича ҳар куни етти марта ўласан.
لَوْ خَرَجُواْ فِيكُم مَّا زَادُوكُمْ إِلاَّ خَبَالاً (47) سورة التوبة
“Агар улар ичингизда чиққанларида ҳам сизга ёмонликдан бошқа нарсани зиёда қилмасдилар.”(Тавба 47)
Гар қўрқоқ қолса ҳам,
Бу замин узра ёлғиз.
Таъна ва жанжалларни,
Талаб қилади сўзсиз.
Демак менинг сендан биргина ўтинчим шу-ки ўз ишларингни бир назорат қил, хонангда яхши иш ва яхши амалсиз ёлғиз, бекор ўтиришни тар эт. Вақти келиб қалбинг ўзингга қайтганини топасан, вақтинг ҳам зое бўлишдан, умринг барбод бўлишдан, тилинг ғийбатдан, қалбинг изтиробдан, қулоғинг беҳаё сўзлардан, нафсинг ёмон гумондан саломат бўлади. Ким буни синаб кўрса албатта билади. Ким ўз нафсини гумонлар эгарига миндирса ва одамлар билан мулоқотда ўзига эрк берса сен унга саломат бўлинг дегин.
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар