1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Асални йиғ, лекин асалари уясини бузма

 

 

 

Раҳм-шафқат қайси бир нарсада мужассам бўлса албатта уни зийнатлайди, қайси нарсада мавжуд бўлмаса уни кирлантиради. Сўзлашганда мулойимлик қилиш, инсоннинг юзига ёрқин табассум қилиш, учрашганда яхши сўз айтиш – бу бахтли инсонлар киядиган кийимдир. Яна бу яхши нарсаларни тановул қиладиган, яхши ишларни қиладиган, агар гулларнинг устига тушса ҳам уларни синдирмайдиган хурмо дарахтига ўхшаган мўъминнинг сифатларидан,  Аллоҳ  жабр – зулмга бермаган нарсасини раҳм-шафқатга  ато этгандир.
Инсонлардан шундайлари борки, уларнинг  келишлари билан бўйинлар улар тарафга чўзилади, чеҳраларига кўзлар тикилиб қолади, қалблар уларга саломлар айтади, руҳлар улар билан хайрлашади, чунки улар ўзларининг сўзлари, олишлари, беришлари, келишлари ва кетишларида ҳам барчага севимлидирлар.
Дўстларни қўлга киритиш олийжаноб зотлар энг яхши бажарадиган фандир, улар доимо инсонлар қуршовида бўладилар, агар келсалар ҳамма шод-ҳуррам бўлади, агар келмасалар барча улар ҳақида сўрайди ва уларни чорлайди.
Ана ўша бахтли кишиларининг сарлавҳаси  “Сизлар ҳар қандай ёмонликни энг гўзал сўзлар билан даф қилинг! Шунда баногоҳ сиз билан ўрталарингизда адоват бўлган кимса қайноқ-содиқ дўст каби бўлиб қолур. ”  бўлган ахлоқий дастурлари бордир.
 ولا تَسْتَوِي الْحَسَنَةُ وَلا السَّيِّئَةُ ادْفَعْ بِالَّتِي هِيَ أَحْسَنُ فَإِذَا الَّذِي بَيْنَكَ وَبَيْنَهُ عَدَاوَةٌ كَأَنَّهُ وَلِيٌّ حَمِيمٌ (34) سورة فصلت
“Сиз (ҳар қандай ёмонликни) энг гўзал сўзлар билан даф қилинг! (Шунда) баногоҳ сиз билан ўрталарингизда адоват бўлган кимса қайноқ-содиқ дўст каби бўлиб қолур.” (Фуссилат 34)
Улар нафратларни ўзларининг жўшқин ҳиссиётлари, илиқ ҳалимликлари, бутунлай авф этишлари билан ҳазм қилиб юборадилар. Ёмонликдан кўз юмадилар, яхшиликни ёдда тутадилар, уларга  ножўя сўзлар айтилса ҳам уларнинг қулоқларига кирмайди балки бу ердан узоқроқдан айтувчига қайтарилмаган ҳолда ўтиб кетади. Улар ўзлари ҳам роҳатдалар, инсонлар улардан омондалар, мусулмонлар улардан саломатдирлар. “Мусулмонлар унинг тилидан ва қўлидан саломат бўлган киши муслимдир, инсонлар қонлари ва моллари хусусида ундан хотиржам бўлган киши мўъминдир” Расулуллоҳ сав: “Аллоҳ таоло менга мен билан алоқани узган киши билан алоқа қилишимга, менга зулм қилган кишини кечиришимга ва мени маҳрум қилган кишига ҳадя қилишимга буюрди.”
وَالْكَاظِمِينَ الْغَيْظَ وَالْعَافِينَ عَنِ النَّاسِ وَاللّهُ يُحِبُّ الْمُحْسِنِينَ (134) سورة آل عمران
“...ғазабларини ичларига ютадиган, (одамларнинг хато-камчиликларини) авф этадиган кишилардир” (Оли Имрон 134)
Ана ўша кишиларга хотиржамлик, сакинат ва тинчликдан бўлган, тезда келадиган савобнинг башоратини беринг.
Яна уларни Роббиларининг ҳузурида, жаннатларда ва дарёлар (усти) да Қодир Подшоҳ  ҳузуридаги рози бўлинган ўринда бўладиган улкан ухровий савоб башоратини беринг.