1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

В

Вадиа, Vadia(ар.), (а.и.) – омонат берилган; сабрли.

Вадиуддин, Vadiuddin(ар.) – Ислом Динининг сабр-тоқатли, одобли ихлосманди.

Вадиуллоҳ, Vadiulloh(ар.) – Аллоҳнинг омонатга берилган ёки сабр-тоқатли бандаси.

Важиҳа, Vajiha(ар.), (а.и.) – гўзал юзли, чиройли, зебо.

Важҳия, Vajhiya(ар.) – чиройли, кўркам (“Важиҳа” исмининг маънодош шакли).

Вазина, Vazina(ар.) – сабр-тоқатли, чидамли, тоқатли.

Вазир, Vazir(ар.) – ёрдамчи, кўмакчи.

Вазира, Vazira(ар.) – “Вазир”нинг муаннас шакли.

Вали, Vali(ар.) – (аслида “Валий”) энг яқин дўст; Аллоҳнинг яқин, суйган бандаси.

Валид, Valid (ар.) – янги туғилган бола * 1) Валид ибн Уқба ибн Абу Муайт ибн Абу Амр Абу Ваҳб ал-Қуроший (саҳобий, Усмоннинг ибн Аффоннинг она тарафидан туғишган биродари), 2) Валид ибн Убода ибн Сомит Абу Убода ал-Ансорий (катта тобеин, Яҳё ибн Убода ибн Сомитнинг туғишган биродари, Убода ибн Валид ибн Убода ибн Сомитнинг отаси), 3) Валид ибн Абада (катта тобеин, Амр ибн Оснинг мавлоси), 4) Валид ибн Усмон Абу Усмон ал-Қуроший (тобеин, Усмон ибн Аффоннинг мавлоси), 5) Валид ибн Рабоҳ ад-Давсий ал-Маданий (тобеин, Ибн Абу Зубобнинг мавлоси).

Валида, Valida(ар.) – “Валид”нинг муаннас шакли.

Валия, Valiya(ар.) – “Вали” исмининг муаннас шакли.

Валиюллоҳ, Valiyyulloh(ар.) – Аллоҳнинг валий – яқин бандаси.

Варақа, Varaqa(ар.), (а.э.и.) – гул баргидек чиройли.

Вард, Vard(ар.) – атиргул.

Варда, Varda(ар.) – “Вард”нинг муаннас шакли, атиргул каби чиройли ва хушбўй.

Вардия, Vardiya(ар.) – атиргулдек чиройли қиз.

Вардон, Vardon(ар.) – “Вард”га қаранг.

Варрод, Varrod(ар.) – Варрод Абу Саид ас-Сақофий (тобеин, Муғийра ибн Шуъбанинг мавлоси ва котиби бўлган).

Васила, Vasila(ар.) – яқин, ажралмас; дугона; инъом, туҳфа.

Васима, Vasima(ар.) – гўзал, чиройли.

Васифа, Vasifa(ар.) – мақтовчи, Аллоҳни гўзал сифатлар билан васф қилувчи.

Васиҳ, Vasih(ар.) – оғир, вазмин, босиқ; сабрли.

Васлия, Vasliya(ар.) – ўз мақсади сари қаттиқ интилувчи.

Васолат, Vasolat(ар.) – “Васлия” исмининг бошқа кўриниши.

Вассоф, Vassof(ар.) – Аллоҳ таолони гўзал сифатлар билан доимий тарзда мақтовчи.

Вассофа, Vassofa(ар.) – “Вассоф”нинг муаннас шакли.

Вафий, Vafiy(ар.) – адолатли, вафоли, ишончли.

Вафийя, Vafiyya(ар.) – “Вафий”нинг муаннас шакли.

Вафир, Vafir(ар.) – сахий, очиқкўнгил.

Вафиқ, Vafiq(ар.) – муваффаққият қозонувчи, нажот топувчи, ғолиб, музаффар.

Вафиқа, Vafiqa(ар.) – “Вафиқ”нинг муаннас шакли.

Вафо, Vafo(ар.), (а.и.) – вафо; садоқат; содиқлик рамзи.

Вафоуллоҳ, Vafoulloh(ар.), (э.и.) – Аллоҳнинг ўз ваъдасига вафо қилувчи, аҳдини бузмайдиган бандаси.

Вақдон, Vaqdon(ар.) – “Воқид”га қаранг.

Ваққод, Vaqqod(ар.) – ақлли, зийрак; равшан, ёруғ.

Ваққода, Vaqqoda(ар.) – “Ваққод”нинг муаннас шакли.

Ваққос, Vaqqos (ар.) – итоаткор, бўйсунувчи, тобеъ * Ваққос ибн Робийъа Абу Ришдийн ал-Ансий (тобеин).

Ваққоса, Vaqqosa(ар.) – “Ваққос”нинг муаннас шакли.

Ваҳҳоб, Vahhob(ар.) – кўплаб саховат қилувчи, сахий.

Ваҳҳоба, Vahhoba(ар.) – “Ваҳҳоб”нинг муаннас шакли.

Ваҳҳобберган, Vahhobbergan(ар.-ўз.) – бандаларига кўплаб неъматларни доимий суратда ато этувчи Аллоҳ берган фарзанд.

Ваҳҳобберди, Vahhobberdi(ар.-ўз.) – “Ваҳҳобберган” билан маънодош.

Ваҳҳобқул, Vahhobqul(ар.-ўз.) – махлуқотларига ризқ ва неъматларини ато этувчи Аллоҳнинг бандаси.

Ваҳб, Vahb (ар.) – инъом, ато; совға, туҳфа * 1) Ваҳб ибн Ҳузайфа ал-Ғифорий (саҳобий, Суффа аҳлидан), 2) Ваҳб ибн Ханбаш ат-Тоий ал-Куфий (саҳобий), 3) Ваҳб ибн Абдуллоҳ Абу Жуҳайфа ас-Сувоий (саҳобий), 4) Ваҳб ибн Аждаъ ал-Ҳамдоний ал-Хорифий (катта тобеин), 5) Ваҳб ибн Мунаббиҳ ибн Комил Абу Абдуллоҳ ал-Йамоний ас-Санъоний (машҳур тобеин), 6) Ваҳб ибн Робийъа ал-Куфий (тобеин).

Ваҳбон, Vahbon(ар.) – қўли очиқ, сахий, саховатли.

Ваҳуб, Vahub(ар.) – жуда кўп эҳсон қилувчи, кўли очиқ, саховатли.

Ваҳуба, Vahuba(ар.) – “Ваҳуб”нинг муаннас шакли.

Ваиз, Vaiz(ар.) – насиҳат қилувчи, ваъз айтувчи.

Ваиза, Vaiza(ар.) – “Ваиз”нинг муаннас шакли.

Видод, Vidod(ар.), (а.и.) – муҳаббат; раҳмли, меҳрли, шафқатли.

Вожиҳ, Vojih(ар.) – келишган, чиройли, кўркам.

Вожиҳа, Vojiha(ар.) – “Вожиҳ”нинг муаннас шакли.

Возиҳа, Voziha(ар.) – очиқ, аниқ, тушунарли; чиройли, гўзал.

Воиз, Voiz(ар.) – ваъз-насиҳат қилувчи, одамларни Аллоҳнинг динига тарғиб қилувчи, уларга шаръий ҳукмларни тушинтирувчи.

Воил, Voil (ар.) – паноҳ изловчи; ўзини бехавотир жойга олувчи * Воил ибн Ҳужр ибн Саъд ибн Масруқ Абу Ҳунайда ал-Ҳазромий ал-Киндий (катта саҳобий).

Воила, Voila(ар.) – “Воил”нинг муаннас шакли.

Волида, Volida(ар.) она, волида (ўзбек тилидаги “Онахон” исмининг арабча кўриниши).

Восил, Vosil (ар.) – (“сод” ҳарфи билан) айрилмайдиган, ажралмайдиган; қариндошлик ришталарини боғловчи * 1) Восил ал-Аздий ал-Басрий (кичик тобеинлар билан замондош бўлган ишончли ҳадис ровийси, Абу Уйайнанинг мавлоси), 2) Восил ибн Абу Жамил Абу Бакр аш-Шомий (кичик тобеинлар билан замондош бўлган, ривояти мақбул), 3) Восил ибн Ҳайён ал-Аҳдаб ал-Асадий (кичик тобеинлар билан замондош бўлган ишончли ҳадис ровийси), 4) Восил ибн Абдураҳмон Абу Ҳурра ал-Басрий (катта табаа тобеин).

Восила, Vosila (ар.), (э.и.) – (уч нуқтали “са” ҳарфи билан) йиғувчи, жамловчи * Восила ибн Асқоъ ибн Каъб ибн Омир Абул Асқоъ ал-Лайсий (саҳобий, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан 76 та ҳадис ривоят қилган, Дамашқда энг охирги вафот этган саҳоба, ҳижрий 83 йили 105 ёшида дунёдан кўз юмган).

Восит, Vosit(ар.) – ўртача йўл тутувчи, меъёрида тасарруф қилувчи, исрофга ҳам, бахилликга ҳам йўл қўймай, ўртача тарзда сарф қилувчи.

Восиф, Vosif(ар.) – Аллоҳ таолони чиройли сифатлар билан васф қилувчи, мақтовчи (“Васиф” ва “Вассоф” исмларининг бошқа шакли).

Восифа, Vosifa(ар.) – “Восиф”нинг муаннас шакли.

Восиқбиллоҳ, Vosiqbilloh (ар.) – Аллоҳга қаттиқ ишонувчи, У Зотнинг марҳаматидан умид қилувчи.

Вофий, Vofiy(ар.) – аҳдида турувчи, ваъдасига вафо қилувчи.

Вофия, Vofiya(ар.) – “Вофий”нинг муаннас шакли.

Вофир, Vofir(ар.) – бой, бадавлат; сахий; фаровон.

Вофира, Vofira(ар.) – “Вофир”нинг муаннас шакли.

Воқид, Voqid (ар.) – шижоатлантирувчи, руҳлантирувчи; равшан, чароғон * 1) Воқид ибн Абу Воқид ал-Лайсий ал-Маданий (тобеин), 2) Воқид ибн Амр ибн Саъд ибн Муоз ибн Нуъмон ибн Имрулқайс ибн Абдулъашҳал Абу Абдуллоҳ ал-Ансорий ал-Ашҳалий (тобеин), 3) Воқид ибн Абдураҳмон ибн Саъд ибн Муоз ал-Ансорий (кичик тобеин).

Воқида, Voqida(ар.) – “Воқид”нинг муаннас шакли.

Воҳиб, Vohib (ар.) – садақа қилувчи, кишиларга ўз молидан хайр-садақа ажратувчи * Воҳиб ибн Абдуллоҳ Абу Абдуллоҳ ал-Маофирий ал-Каъбий (тобеин).

Воҳиба, Vohiba(ар.) – “Воҳиб”нинг муаннас шакли.

Вуқайс, Vuqays(ар.) – “Ваққос”нинг кичрайтирма шакли.

Вуқайса, Vuqaysa(ар.) – “Вуқайс”нинг муаннас шакли.

Вуҳайб, Vuhayb(ар.) – “Ваҳб”нинг кичрайтирма шакли * 1) Вуҳайб ибн Вард ибн Абу Вард Абу Усмон ал-Қуроший ал-Махзумий (катта табаа тобеин), 2) Вуҳайб ибн Холид ибн Ажлон Абу Бакр ал-Боҳилий (катта табаа тобеин), 3) Вуҳайб ибн Амр ибн Усмон Абу Усмон ан-Намарий (кичик табаа тобеин).

Вуҳайба, Vuhayba(ар.) – “Вуҳайб”нинг муаннас шакли.

Ҳозир сайтимизда 26 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ