Сайт бўлимлари
Енгиллашгани қани?
- Подробности
- Бўлим: Урф-одат
- Чиққан санаси: 10 Август 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Яна тоғора ҳақидами, деяпсизми? Тўғриси, тоғора ҳақидаги гаплар шунча кўп айтилдики, бу мавзу ҳамманинг жонига тегди. Шундай бўлса-да, ундан воз кечилмаяпти. Бир пайтлар Тошкент шаҳрида ҳайит ўтказиш жуда катта харажатларга тушаётгани ҳақида матбуотда шов-шув кўтарилди. Ҳайит қилинмай, келин куёвларни қадимий шаҳарларга саёҳатга юбориш ташкил этилди. Бу яхшиликнинг ёнига:
—Ёшларга керакли бир буюм совға қилинса, деган таклиф бўлди. Ўз вақтида буни маъқулладик. Лекин қайсидир бойвачча ҳайитлик тоғоралар ўрнига бир ярим миллионлик стол, стул олиб борди-ю, бирпасда ҳайитда ё стол, стул ё кир машина, ё совутгич, жуда бўлмаса, телевизор олиб бориш расмга кирди. Бу ҳам етмагандек, келинчакнинг қайнона, қайнсингиллари:
—Нима бу? Сўппайиб ўтирамизми ҳайитда? Азали уйга ўхшаб? Ҳеч бўлмаса тўртта тоғора юборсин, — дейишди.
Кимдир тўрттанинг ёнига яна иккита, бошқа биров эса яна иккита қўшиб, шу кунларда тоғора жонивор ўнтага етиб қолди.
—Ҳа, яхши-ку, озайибди… дейсизми? Асло ундай эмас. Чунки тоғоранинг ёнидаги буюм ҳали ҳануз сақланиб турибди. Ва бунга куёв томон худди қизнинг ўзини тақдир тақозоси билан олиб келгандек мажбурият сифатида қарамоқда.
Ўтириб-ўтириб одамга алам қилар экан! Йигитларга тегиб кетмасин-у, бу қанақа гап? Ахир, уларда орият деган нарса бўлиш керак-ку! Тўғри, ҳамма ҳам тўкис яшашни хоҳлайди. Лекин хотинининг ота-онаси ишлаб топган пулга ялпайиб ўтирадиган йигит йигитми?
—Қилса, ўзининг қизи, ўзининг боласи учун қилади. Дейишади.
Ўша стол-стул фақат келинчакка хизмат қилмайди-ку. Яқинда қурбон ҳайити ўтди. Ҳукуматимиз байрам байрамдай ўтсин деб дам олиш куни бериб қўйибди. Менинг йигирма ёш жияним қон йиғлади. Отаси вафот этган, тул онаси қизим ўксинмасин, деб телевизор олиб борди. Қайнонаси:
—Одамлар миллионлик совға қиляпти, онанг йигирмата тоғора қилсин! — деб буюрибди. Йигирмати тоғора ўзи бўладими? Ҳар бирига ўрта ҳисобда 40-50 минг ҳисобланг! Бунчалик инсофсизлик бўладими? Жияним:
—Қанақа бўлсаям қиласиз, мен уйимдагилардан тилим қисилишини хоҳлайман! — деб йиғлаб туриб олди. Ҳаммамизнинг рўзғоримиз бор, лекин қарашдик. Кошки, ўша тоғоралар қайнонага бир ҳаловат олиб келса?
Балки «келин салом»га кирганларнинг:
—Дастурхони чиройли бўлибди! — дегани унга иззат-обрўдир… Иззат-обрў ўз йўли билан. Лекин холам тул боши билан тоғора учун қилган қарзларини қачон узиб бўлади?
Нега ўйнаб-кулиш учун яралган ҳайитда одамлар шунақа муаммолар билан яшашлари керак?
Қачон бизга ақл киради?
ҲУСНИЯ, Тошкент
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 79 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар