Сайт бўлимлари
Икки ажр олганларнинг оиласидаги рамазон (Танловга)
- Подробности
- Бўлим: Рамазон
- Чиққан санаси: 22 Июль 2014
Ҳозирги кунимизда Ислом дининг бутун дунёда кенг ёйилиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Хусусан, Европа давлатлари ҳамда уларга қўшни бўлган Рассия ва Украинада ҳам Ислом кенг ёйилмоқда. Шу йил Ислом динига кирганлар биринчи бор Исломнинг беш рукнларидан бири бўлган рўзани қаршиламоқдалар. Ҳозир сизларга Украинадаги рамазон ҳақида гапириб бермоқчимиз. Бу йил рамазон ойида Украинадаги масжидларга келадиганлар сони кўпайди. Бу эса, ўз навбатида маҳаллий матбуотларда рамазон ойи ҳақида бир неча бор хабар берилишига сабаб бўлди. Бу эса, Ислом динини у ерда тез ривожланаётганидан дарак беради. Янги Исломни қабул қилган мусулмонлар ўз ҳаётларининг барча жабҳасида Исломни татбиқ қилмоқдалар. Хусусан, рамазон ойида рўза тутишни ҳам. Рўза тутиш кўпчилик янги исломга кирган Украиналикларнинг фикрида энг қийин ишлардан ҳисобланади. Айниқса, ёзни узун ва иссиқ кунларида.
Бугун сизлар билан янги иккита мусулмон оиласига меҳмонга борамиз, ҳамда уларнинг нималарни ҳис қилаётганларини сўраймиз.
Юла исломни янги қабул қилганлардан ёши 32 да. У бизларга биринчи бор тутаётган рўзасидаги қийинчиликларни айтиб бермоқда. У очлик ва чонқоқликка одатланмаганини, баъзан рўза тутуш давомида билмасдан ейиш ёки бирон нарса ичиб қўйиш каби хатоларни қилиб қўяётганини айтиб ўтди.
Лекин унинг айтишича ҳурсанд бўладиган нарса, эсидан чиқиб еб қўйиши рўзасини бузмаслиги, балки Аллоҳ таолонинг Ўзи уни таомлантириб, суғорганини ҳис қилиши экан. Унинг учун Аллоҳ таолонинг Ўзи таомлантириб, суғорганидан ортиқ лаззат йўқ эканини бизларга ҳам тили, ҳам қалби ва ҳам ҳолати билан айтиб берди.
Иккинчи Исломни қабул қилган акамиз Украина пойтахти Кийвдаги ислом марказига бориб ўзини мусулмон бўлганини эълон қилган Виктор. У 43 ёшда.
Ажабланарлиси шундаки, Виктор насронийлар институтини тамомлаган. Унинг айтишича, унга черковда бир каттагина масъулятли вазифада ишлаш таклиф қилинганда, у бош тортган экан. Диний таълим олган ўқимишли бўлишига қарамай, қурувчилик касбини танлаган экан. У китоб ўқишга берилиб кетиб, ислом дини ҳақида бир нечта китобларни ўқиб чиқибди. Охири билибдики, динларнинг энг тўғриси “Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ!” дейдиган ислом дини экан.
У ислом динида фарз қилинган рўзани тутишга киришган. У рўзани тутишимиз шарт деб ҳис қилади. Бошқа вақтларга қараганда Викторнинг қорни қаттиқроқ оч қолиб, жуда ҳам қаттиқ чанқаганини ҳис қилмоқда. Чунки, унинг касби қурувчилик. Бу эса ўз навбатида иссиқ ҳавода оғир нарсаларни кўтариш, қаттиқ ишлашни талаб қилади. Шунга қарамай у бир сўзни таъкид билан қайтаради: “Ислом динига киргандан кейинги роҳатим очлик ва чанқоқликни сезишимдан кўра анча кучли!”.
Виктор бўш вақтларида одатда оила аъзалари ва қариндошларига қўнғироқ қилиб улар билан ислом дини ҳақида гаплашар экан.
У оиласи даврасида узоқ вақт насроний дини таълимотларига эргашиш лозим эканлигини баён қилди. Лекин, ҳозир у янги кирган динида топган халоватлари ҳақида гапирмоқда.
Виктор рамазон ойида барвақт масжидга бориб, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларини ўрганди. Ифторлик қилгандан сўнг қўлига намоз ўқишни ўргатадиган китобни олиб, мутолаа қилар эди. Чунки, у намоз вақтида қандай оят ва зикрлар ўқилишини ҳали билмайди. Лекин, Виктор доимо намозда топадиган роҳатидан хурсанд эканлигини таъкидлайди.
Аллоҳ таоло барчамизни тўғри йўлдан адаштирмасдан қиёматда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларидан баҳраманд қилсин!
Обид Тошқандий
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар