Сайт бўлимлари
Гуноҳкор қалбга очиқ хат
- Подробности
- Бўлим: Рамазон
- Чиққан санаси: 14 Май 2018
Эй гуноҳкор қалб!
Бу рамазонда катта режаларинг кўп эди. Сен бу сафарги Рамазон бошқача бўлишини истаган эдинг. Сен ёмон одатларингни тарк қилишни ният қилган эдинг-ку. Сенда мақсадлар бор эди-ку, ахир.
Бироқ, Рамазондан икки хафта ўтса ҳамки, сен ёмон одатларингни тарк қилишни бошлаганинг йўқ. Сен ўзингдан хафасан. Бомдод номозга уйғонишга ўзинга ўзинг ваъда берган эдинг. Сен одамларга нисбатан сабрли бўлишни, номаҳрамлар билан номуносиб алоқаларга чек қўйишга Аллоҳ таолога ваъда берган эдинг.
Бироқ, эрталаб намозга туриш ўрнига сен ўнларгача ётибсан, яна онажонингга бақириб ташлайсан, ўзинг эса тунги иккиларгача интернетда номаҳрамлар билан суҳбатлашиб чиқасан. Балки Рамазон сенга ўхшаганлар учун эмасдир. У сенга халақит қилмаяптими?
Доим шундай...
Бу ойда шайтон кишланланиши сенга ҳеч қандай таъсири, алоқаси йўқми? Эҳтимол, сен умидсизсан. Балки, бу ой баракаси ва раҳматига арзимассан. Балки, Аллоҳ таоло сендан юз ўгиргандир...
Агар бу гаплар сен ҳақингда эканига ишонсанг ва уларни ўзингга, қалбингга яқин олаётган бўлсанг, хатолашасан.
Аллоҳ таоло айтади: «Эй ўз жонларига исроф (жабр) қилган бандаларим, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират этар. Албатта, унинг ўзи ўта мағфиратли ва ўта раҳмли зотдир» (Зумар сураси, 53-оят).
Баъзан Аллоҳ таоло талаб қилганидан ҳам ўзимизга қатъий бўлиб кетамиз. Ўзимизга ўзимиз жазо бериб, энди Аллоҳ таолонинг раҳматига муносиб эмасмиз, деймиз. Шу тарзда тез таслим бўлиб, ўзимиздан ҳамда Аллоҳ таоло ва унинг раҳматидан ўзимизча воз кечиб юборамиз.
Аллоҳ таолонинг раҳматига қандайдир йўллар билан сазовор бўлинмайди, балки Унинг раҳмати ҳаммага берилади, айниқса ҳеч нарсага қарамай тўғри йўлга тушиш учун қайта-қайта ҳаракат қилаётганларга. Аллоҳ таоло айтади: "Раҳматим эса, ҳамма нарсадан кенгдир" (Аъроф сураси, 156 оят).
Демак, чораси нима экан? Сизу бизга ўхшаган одамлар ҳақида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом:
«Банда гуноҳ қилди ва:
«Аллоҳим, гуноҳимни мағфират қилгин», – деди.
Шунда У зот таборака ва таоло:
«Бандам гуноҳ қилди. Сўнгра ўзининг гуноҳини мағфират қиладиган ва гуноҳ туфайли муохаза қиладиган Робби борлигини билди», – дейди.
Сўнгра у яна қайта гуноҳ қилди ва:
«Роббим, гуноҳимни мағфират қилгин», – деди.
Шунда У зот таборака ва таоло:
«Бандам гуноҳ қилди. Сўнгра ўзининг гуноҳни мағфират қиладиган ва гуноҳ туфайли муохаза қиладиган Робби борлигини билди», – дейди.
Сўнгра у яна қайта гуноҳ қилди ва:
«Роббим, гуноҳимни мағфират қилгин», – деди.
Шунда У зот таборака ва таоло:
«Бандам гуноҳ қилди. Сўнгра ўзининг гуноҳини мағфират қиладиган ва гуноҳ туфайли муохаза қиладиган Робби борлигини билди. Хоҳлаганингни қилавер, батаҳқиқ, сени мағфират қилдим», – дейди». (Муслим)
Аллоҳ таоло Қуръони каримда инсондан нима хоҳлашини зикр қилган: "Аллоҳ сизнинг тавбангизни қабул қилишни хоҳлайдир. Шаҳватларга эргашадиганлар эса, улкан оғишга мойил бўлишингизни хоҳларлар. Аллоҳ сиздан (юкингизни) енгиллатмоқни хоҳлайдир. Ва инсон заиф яратилгандир. " (Нисо сураси, 27-28).
Аллоҳ таоло Қуръони каримда ўзининг раҳмати ва мағфирати ҳақида жуда кўп марта зикр қилганини биласанми?
У сенинг яхши тамонга ўзгаришинг ўзинг қўлингда эканини айтади. У сенга агар тавба қилиб, гуноҳлардан юз ўгирсанг мағфират қилишини айтган. Бироқ, тезроқ тўғри тарафга қараб биринчи қадамни қўйиб, Унга қайтмоқ керак.
Гуноҳларни тарк қилишга бўлган уринишларни тўхтатмаслик керак, яхшилик ва солиҳ амалга қараб юришда асло тўхтатмаслик керак. Исталган кун, исталган лаҳзада янгланиш, ўзгариш бўлиши мумкин. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Бир киши: «Аллоҳга қасамки, Аллоҳ фалончини мағфират қилмайди», деса, Аллоҳ таоло: «Фалончини мағфират қилмаслигим ҳақида қасам ичаётган ким ўзи?! Батаҳқиқ, Мен фалончини мағфират қилдим ва сенинг амалингни беҳуда қилдим», – дейди», – дедилар». (Муслим)
Ўтмишинг муҳим эмас, агар келажак учун юзингни У тамон буришни ихтиёр қилган бўлсанг. Қанча марта қайта-қайта уриниб кўрганинг ҳам унчалик муҳим эмас, буларнинг ҳаммаси сенинг фойдангга ёзилади. Балки сен: "Кучим қолмади", дерсан. Бунга бир ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло жавоб бериб қўйган:
«Эй Одам фарзанди, мудом Менга дуо қилар экансан ва Мендан умид қилар экансан, нима қилган бўлсанг ҳам (қандай катта гуноҳ бўлишидан) қатъий назар кечираман. Эй Одам фарзанди, агар гуноҳларинг осмондаги булутларга қадар етиб борса ва Мендан мағфират сўрасанг, (қандай катта гуноҳлигидан) қатъий назар, мағфират қиламан. Эй Одам фарзанди, агар Менинг ҳузуримга ер юзичалик гуноҳлар билан келсанг-у, Менга ҳеч нарсани шерик қилмаган ҳолда йўлиқсанг, Мен сенга ер юзичалик мағфират билан рўбарў бўламан». (Термизий)
Шунинг учун ҳам Рамазон айнан сен учундир. Эртага янги кун бўлади. Бу ҳаёт кураш демакдир. Ҳеч ким машаққатсиз чўққига чиқа олмайди. Орада қийналганидан, эринганидан ва шунга ўхшаш сабаблар ила ҳаммасига қўл силтаб, пастга тушмоқчи бўлганлар ҳам бор.
Бироқ, чўққига етиб, унга эришгач эса, ҳақиқатдан ҳам бунинг арзийдиган нарса эканини тушуниб етасан. Чунки, бу оддий тоғ чўққисига чиқиш эмас, бу ундан ҳам аълороқ нарса. Бу пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассалом ҳам таъриф этолмаган нарсадир: "...бирор кўз кўриб, қулоқ эшитиб, инсон қалби ҳис этмагандир" (Муслим).
Бу ҳеч хавфу-хатар йўқ ва асло ғамгин бўлмайдиган жаннатдир.
Аллоҳ таоло ҳаммамизга Ўзининг жаннатида учрашмоқликни насиб айласин!
Жинон Юсуф мақоласи асосида
Аллоҳ таолонинг энг гуноҳкор бандаси
Абу Муслим тайёрлади
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар