1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Расулуллоҳнинг Рамазон ойида ўз аёлларига муносабатлари

 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнингўз аёлларига бўлган муносабатини яқиндан кузатган инсон эр-хотин орасидаги нозик мувозанатни англаб етади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу мувозанатни жуда гўзал тарзда ҳаётга тадбиқ этганлар.Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қилганлар: “Албатта, сизларнинг энг тақводорингиз ва Аллоҳни энг кўп билувчиси менман” (Бухорий ривояти, 20-ҳадис). Яна шундай деганлар: “Сизлар аник, биласизларки, мен сизларнинг ичингизда Аллоҳга энг кўп тақво қилувчиман, сизларнинг энг ростгўйингиз ва энг кўп яхшилик қилувчингизман”(Бухорий ривояти, 7367-ҳадис, Аҳмад ривояти, 5/434. Муслим ривояти, 1110-ҳадис. Ҳадис лафзи Аҳмадники). Бошқа бир ҳадисда шундай деганлар: “Мен сизларнинг Аллоҳга энг кўп тақво қилувчиси ва Аллоҳнинг чегарасиниэнгяхши билувчисиман” (Аҳмад ривояти). Буларнинг баъзилари хусусида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Рамазондаги Аллоҳ билан бўлган ҳолатлари орасида кўриб чиқдик.
Шу билан бирга, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёллари билан ҳам гўзал муомалада бўлганлар. У зот шундай марҳамат қилганлар: “Сизларнинг энг яхшингиз оиласига яхшиларидир. Мен сизларнинг оиласига энг яхши бўлганидирман ” (Термизий ривояти, 3895-ҳадис. Бу саҳиҳ ҳадис).
Қуйидаги сатрларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Рамазон ойида аёлларига қилган гўзал муомалалари ҳақида сўз юритамиз. Шояд бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишни истаганлар ва У зотнинг йўлидан боришни хоҳлаганлар учун кўрсатма бўлса!

(давоми бор, инша Аллоҳ)