Сайт бўлимлари
Расулуллоҳ аёлларининг у зотга хизмат қилишлари
- Подробности
- Бўлим: Рамазон
- Чиққан санаси: 22 Апрель 2021
Эркак кишига энг яқин ва энг афзал одамлар унинг оиласидир. Уларнинг бир-бирига боғлиқлиги қанча мустаҳкам бўлса, орларидаги муҳаббат ва раҳм-шафқат шунча зиёдалашиб боради.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазон ва бошқа ойларда аёлларининг ёрдам ва хизматларидан фойдаланганлар. Буни қуйидаги ҳадислардан ҳам билиб олиш мумкин:
Биринчидан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёллари У зотнинг бошларини ювиб, тараб қўйганлар. Ҳишом ибн Урва розияллоҳу анҳу Урва розияллоҳу анҳудан: “Ҳайзли аёл уй ишларида менга хизмат қилса бўладими? Ёки жунуб аёл менга яқинлашса бўладими?”, деб сўради. Урва: “Буларнинг ҳеч бири менга зарарли эмас. Ҳар бирлари менга хизмат қилади. Бунда ҳеч кимга зарар йўқ. Оиша розияллоҳу анҳонинг менга айтиб беришича, Расулуллоҳ масжидда эътикоф ўтирган вақтларида У зот бошларини чиқариб, Оиша розияллоҳу анҳога яқинлаштирар ва у ҳайзли ҳолатида Расулуллоҳнинг сочларини тараб қўяр экан” (Бухорий ривояти, 296-ҳадис).
Асвад раҳматуллоҳи алайҳ Оиша розияллоҳу анҳодан шундай ривоят қилади: “Расулуллоҳ эътикофда ўтирган ҳолларида бошларини масжиддан ташқарига чиқарар ва мен ҳайзли ҳолатимда У зотнинг бошларини ювар эдим” (Бухорий ривояти, 2031-ҳадис).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёллари У зотга масжидда эътикоф учун чодир қуриб берган. Оиша розияллоҳу анҳо шундай ривоят қилади: “Расулуллоҳ Рамазоннинг охирги ўн кунида эътикоф ўтирар ва мен У зот учун чодир куриб берар эдим. Расулуллоҳ бомдод намозини ўқиб, унга кириб кетар эдилар” (Бухорий ривояти, 2033-ҳадис).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёли У зотга намоз ўқишлари учун бўйра ясаб, уни тўшаб берган. Бу ҳақда Оиша розияллоҳу анҳо шундай ривоят қилади: “Одамлар Рамазонда бир неча гуруҳ бўлиб намоз ўқишар эдилар. Расулуллоҳ менга буюрдилар. Мен У зот учун бўйра ясаб бердим. Расулуллоҳ унинг устида намоз ўқидилар” (Абу Довуд ривояти, 1374-ҳадис. Бу сахиҳ ҳадис). Бошқа бир ривоятда шундай деган: “Мазкур тунларнинг бирида Расулуллоҳ менга ҳужрамнинг эшиги олдига бир бўйра тўшаб беришни буюрдилар ...” (Аҳмад ривояти, 26307-ҳадис. Бу саҳиҳ лиғойриҳ ҳадис)
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёлари У зотни уйқудан уйғотганлар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу бу ҳақда шундай ривоят қилади: “Расулуллоҳ айтдилар: “Менга тушимда “Қадр” кечаси кўрсатилди. Сўнг аёлларимдан бири мени уйғотиб юборди. Мен уни унутиб қўйдим. Уни Рамазоннинг охирги ўн кунидан қидиринглар” (Муслим ривояти, 1166-ҳадис).
Ҳозирги аёлларимиз ҳам шундай гўзал хулққа эгами? Эрларига эътибор бериб, уларга хизмат қиладиган ва уларга яхши амалларни қилишга кўмаклашадиган аёллар борми?! Шубҳасиз, эрларини яхши амалларга чорлайдиган, уларни саодат ва нажот сари етаклайдиган ва шу йўл билан оила мустаҳкамлиги ва хотиржамлигини сақлайдиган солиҳа аёлларимиз ҳам бор!
Аллоҳим! Аёлларимизни ислоҳ қил! Уларни яхши, ибодатгўй, яхшилик ва тақвога кўмаклашадиган ҳамда солиҳа аёллардан қил!
Файсал ибн Али Баъдонийнинг
"Расулуллоҳ алайҳиссалом Рамазонда" китобидан
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар