1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Рамазон: оналар учун 23 маслаҳат

Бир дугонамга Рамазонга тайёргарлик ҳақида мақола ёзаётганимни айтганимда, у шундай жавоб берди: «Нима ҳақида ёзмоқчисиз? Рамазон ҳақида ҳамма нарсани биламиз. Бизга ҳар доим бир хил нарса айтилади!»

Дарҳақиқат, Рамазон ҳақидаги оят ва ҳадислар ҳар доим бир хил, чунки динимиз мукаммал ва қиёматгача шундай бўлиб қолади. Аммо биз уларни узоқ вақтдан бери билганимиз бизга янада катта масъулият юклайди. Ушбу қўлланмани унутиш биз учун кечирилмайди.
Биз эслатмаларни буни олдин эшитганимиз учунгина унутмаслигимиз керак эмас. Аксинча, биз ушбу билимларни қайта-қайта қайта кўриб чиқишга, уни ҳаётимизда қўллашга ва бошқалар билан бўлишишга алоҳида эътибор қаратишимиз керак.
Масалан, эрингиз сиздан телефон тўловини тўлашингизни сўради. Агар у буни фақат бир марта айтган бўлса, уни унутишингиз мумкин. Аммо агар сиз музлатгич эшигидаги ёзувга қарамай, такрорий эслатмалардан кейин ҳам унутсангиз, унда сиз жарима тўлашингиз ва узоқ вақт тушунтиришингиз керак бўлади. Бу сизнинг айбингиз - ахир сиз бир хил нарсани кўп марта эшитгансиз, лекин барибир эътибор бермадингиз.
Кўпчилигимизга болалик пайтимиздан Рамазоннинг асосий талаблари ва қоидаларини ўргатишган. Келинг, бу йил олдинга яна бир қадам ташлашга дуо қилайлик. Зеро, кўплаб номусулмонлар учун ҳам, мусулмонлар учун ҳам Рамазон келиши ҳеч нарсани англатмайди, уларнинг ҳаётлари бир қарич ўзгармайди. Аллоҳ Таоло айтадики, бошқа ибодат амалларидан фарқли ўлароқ, рўза фақат унинг ризоси учун қилинади. Бу биз учун катта шараф! Чунки бизга Аллоҳ шахсий ажрини берадиган бирор иш қилиш имконияти берилган.
Худди қимматли меҳмонларни кутишга олдиндан тайёргарлик кўрганимиздек, ушбу ойда қимматли онларни йўқотмаслик учун Рамазонга олдиндан тайёрланишимиз керак.

Ташкилий ишлар
1. Қимматбаҳо Рамазон вақтини уларни қидиришга сарфламаслик учун китоблар, компакт-дисклар, дуо матнларини олдиндан тайёрланг. Агар дўстингизга китоб ўқиш учун берган бўлсангиз ёки аксинча, китоб Рамазондан олдин эгасига қайтарилишига ишонч ҳосил қилинг. Агар имтиҳон топшириш учун икки соат вақт борлигини билсангиз, бу вақтни қаламларни чархлаш ёки ўчиргич излашга сарфламайсиз, шундай эмасми?
2. Яқинлашиб келаётган Рамазонга бағишланган маърузага боринг ёки ўзингиз уюштиринг ва одатда бундай тадбирларга камдан-кам қатнашадиган дўстларингизни таклиф қилинг.
3. Таровиҳ-намозга борадиган жойингиз ҳақида ўйланг. Болаларни ким билан қолдириш ва транспорт ҳақида олдиндан ғамхўрлик қилинг.

Харидлар
4. Ифторлик учун дуо ва хурмо солинган пакетларни тайёрланг. Рамазондан икки ҳафта олдин уларни масжиддаги одамларга, қариндошларингиз ва дўстларингизга тарқатишни бошланг. Шу тариқа сиз улар ифтор қилган ҳар бир вақт учун мукофотдан умид қилишингиз мумкин.
5. Барча шошилинч масалаларни бажаринг, шунингдек, унчалик муҳим бўлмаган масалаларни Ийд Ал-Фитрдан кейинга қолдиринг.
6. Болаларни Рамазон ойи бошланиши билан табриклаш учун кичик совғалар сотиб олинг. Шар иширинг, конфетларни тарқатинг, шунда болалар бу махсус вақт эканлигини билишади. Рамазон тақвимини осиб қўйинг, шунда болалар Ийд Ал-Фитргача бўлган кунларни ҳисоблашади.
7. Байрам буюмларини олдиндан сотиб олинг. Мактабда ўқиётганимда Рамазоннинг сўнгги ўн кунлигида ифторлик учун сўнгги харидларни амалга ошириш учун дўконга борган дўстларимга ҳавас қилардим. Бироқ, онам бизни байрам учун хоҳлаган нарсамизни, ҳатто Рамазон бошланишидан олдин ҳам сотиб олишида ҳақ эди. Балки бу анъананинг мақсадга мувофиқлигини тушунмагандирмиз, лекин энди улғайганимдан ўзим ҳам шундай қиламан. Аммо Рамазон ойида бозорга бориш ҳақиқатан ҳам муқаррар бўлса, унда иложи борича тезроқ керакли нарсани сотиб олинг ва бекорчи юрманг.
8. Оила, дўстлар учун байрам совғаларини сотиб олинг ва болалар ҳақида унутманг. Болаларга Ийд Ал-Фитр аҳамиятини қанчалик кўрсатиш имкониятига эга бўлиш ўзимизга боғлиқ. Агар сиз ушбу кунда болалар учун байрам ташкил қилмоқчи бўлсангиз, унда Рамазондан олдин тайёрланинг ёки Ийд Ал-Фитрдан камида бир ҳафта олдин режалаштиринг.
9. Болаларни совғаларни ўрашга ёрдам беришга таклиф қилинг, шунда улар Рамазон сиз ишониб топширган одатий вазифалардан ташқари, янги вазифаларни ўз ичига олишини кўришлари мумкин.

Фикр-мулоҳазалар
10. Рамазондан олдин ўтказиб юборилган рўза кунларини тутинг.
11. Кунни намозлар оралиғидаги оралиқларга ажратган ҳолда режалаштиринг. Масалан, бомдод билан пешин оралиғида Қуръондан учта оят ёдламоқчиман, пешин ва аср оралиғида эса – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлари ҳақида компакт-диск тингламоқчиман.
12. Аввалги Рамазон тажрибангизни баҳоланг ва бу йилги мақсадларни белгиланг. Мўминнинг ҳаётида иккита бир хил кун бўлмаслиги керак, чунки ҳар бир кун аввалгисидан яхшироқ бўлиши керак. Худди шундай, иккита бир хил Рамазон бўлиши мумкин эмас. Яхшироқ нима қилишингиз мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўринг, бир хил хатоларга йўл қўйманг. Рамазоннинг охирги ўн кечаси учун ўзингизга махсус вазифалар қўйинг.
13. Сизга энг кўп вақт талаб қиладиган нарсани аниқланг. Балки у сергап дугоналардир, компьютер ўйинлари, ТВ, Internet? Рамазон ойида бу нарсалардан узоқ туришга ҳаракат қилинг.

Уй юмушлари
14. Ошхонада иложи борича кам вақт сарфлаш учун ярим тайёр маҳсулотларни сотиб олиб

 Тайёргарлик 
15. Мўътадилликка одатланинг. Рўза тутиш кун давомидаги учала овқатланишни ҳам ифторликка ўтказиш дегани эмас. Истаган нарсангни ейиш керак, лекин меъёрида, ортиқча овқат еманг, акс ҳолда шом намозини гормал адо эта олмайсиз.
16. Агар поклик сизнинг одатингиз бўлса, Рамазондан олдин энг кўп вақт талаб қиладиган нарсаларни қилинг, шунда рўза пайтида сиз ва оилангиз муҳлатга эга бўласиз. Агар уй ишларида ёрдамчиларга эга бўлиш бахтига муяссар бўлсангиз, уларни иш билан ортиқча юкламанг, чунки улар ҳам рўза тутишлари керак.

Мулоқот
17. Иложи бўлса, ҳар куни охирида мўл-кўл дастурхон ташкил қилмасликка ҳаракат қилинг. Агар сиз кимнидир меҳмон қилишни истасангиз, ифторни масжидга юбориш, уни қўшниларга олдиндан олиб бориш ёки камбағал оилага бериш яхшироқдир. Шундай қилиб, сиз шкафлардан қимматбаҳо идишларни олиб ўтирмасдан ва ҳар куни ясатмасдан, баҳам кўрилган ифтор учун мукофот билан тақдирланишингиз мумкин.
18. Телефон китобини олинг ва узоқ вақт гаплашмаган қариндошингизга қўнғироқ қилинг, «чунки у ҳеч қачон қўнғироқ қилмайди". Эҳтимол, сизнинг ўртангизда қандайдир тушунмовчиликлар бор ёки ҳал қилинмаган масалалар бор ва сиз уларни Рамазондан олдин ҳал қилишингиз мумкин.
19. Унга кичик эътикоф учун керак бўлган неча соат давомида дугонангизнинг боласига қараб туришни таклиф қилинг. Эҳтимол, рўза тутмаслиги керак бўлган кунларда у сизнинг фарзандингиз билан ўтириши мумкин.

Оила билан вақт ўтказиш
20. Оилангизга қандай янги суннатни киритишни хоҳлаётганингизни ҳал қилинг. Мисвоқми? Ётишдан олдин вуду?
21. Рўйхат тузинг ва бутун оила билан танлов қилинг.
22. Болаларга ёшига мос топшириқлар беринг. Шундай қилиб, сиз ўзингизни уй ишларидан бироз халос қиласиз ва болалар Рамазон руҳига қўшилишади.
23. Садақа қутисини олинг ва ошхонага қўйинг. Ва оилангиз ҳар куни унга бирон нарса солсин.
Ҳозирнинг ўзида бу Рамазон ҳаётингизда энг яхши бўлиши учун ибодат қилинг. Агар бирон бир ишончли сабабга кўра сиз режалаштирган ҳамма нарсани қила олмасангиз ҳам, Аллоҳнинг иродаси билан ниятингиз учун мукофот оласиз.

Манба: Sound Vision
Абу Муслим таржимаси