1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Аёллар эътикофига доир масалалар

Савол: Аёллар эътикофни қандай адо этадилар?
Жавоб: Аёл киши ўз уйининг бир жойини намоз ўқиш учун тайин қилиб, ўша жойда эътикоф ўтиради. Бу билан жамоат масжидида эътикоф ўтирганликнинг савобини олади. Табиий эҳтиёжлари учунгина ташкарига чиқиши мумкин. Бошқа ҳолатларда чиқиш мумкин эмас.
«Эътикоф ўтирмоқчи бўлган аёл ўз уйининг намоз учун мўлжалланган жойида эътикоф ўтиради ва бу жой аёл учун эркакларнинг жамоат масжиди кабидир. У ердан фақатгина инсоний ҳожатлар юзасидан ташқарига чиқа олади. Имом Сарахсийнинг «Мабсут» номли китобларида ҳам шундай зикр қилинган» («Фатавои Ҳиндия»),
Савол: Аёл киши эътикоф ўтирган чоғида эри билан яқинлик қилса нима бўлади?
Жавоб: Эътикофи бузилади.
«Агар кечаси ёки кундузи, эсида туриб ёки эсидан чиқариб яқинлик қилиб қўйса, маний тушсин ё тушмасин, эътикофи бузилади. Зеро, эътикоф ўтиришнинг пайти тундир, рўзада эса бундай эмас» («Иноя», «Шарҳул ҳидоя»)
Савол: Аёл киши охирги ўн куннинг эътикофида ўтирганида одат қонини кўрса нима қилади?
Жавоб: Эътикофдан чиқади. Кейинчалик рўзадор ҳолатида бир кун эътикофнинг қазосини ўтиради. Қолган кунларнинг ҳам эътикофини ўтирса, афзалдир.
«Эътикоф ҳолатида ҳайз конини кўрган аёлнинг эътикофи бузилади» («Бадоиъус Санойиъ»).

Пошшохон Эшонхон қизининг
«Аёл – мўътабар зот» Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар, китобидан