1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Умидли қурбақа

Қурбақалар тўдаси ўрмонда кезаркан, ораларидан иккитаси ўрага тушиб кетди. Қолган қурбақалар ўра атрофига тўпланишди. Ўра жуда чуқур бўлиб, тушиб кетган қурабақаларнинг сакраб, ташқарига чиқишлари гумондек кўринарди. Тепадаги қурбақалар бекорга уринмаслик кераклигини ўртоқларига тушунтира бошлашди:

- Ўра жуда чуқур. Қутилишларингиз афсуски имконсиз.

Чуқурдаги қурабақалар эса уларнинг гапларига парво қилмасдан чиқишга уринишда давом этарди. Дўстлари ҳаракатлар бесамарлигини, тақдирга тан бериш лозимлигини қайта-қайта таъкидлашди.

Ниҳоят ўртоқларининг гапи таъсир қилди шекилли, ўрадаги қурбақалардан бири уринишни бас қилди. Яна бири эса ҳамон сакраган кўйи ҳаракат қилишдан тўхтамади. Нима бўлди-ю, тинмай типирчилаётган қурбақа навбатдаги сакрашида тепага отилиб чиқди.

Чунки бу қурбақа кар эди. Шу боисдан у дўстларининг умидни уздирувчи сўзларини эшитмаганди.

...Нима дейсиз, азизлар, балки баъзи ҳолатларда кераксиз маслаҳатларга кар бўлганимиз маъқулдир?!