1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Тулкининг фаросати

Бир ўлкада овчилар шерларни қириб ташлаш учун уларни тацқиб қила бошлабди. Шерлар эса овчилар қўлига тушмаслик учун тумтарақай қочиб қолишибди. Шу аснода ҳайвонлар улар ортидан бир тулкининг ҳам қочиб кетаётганини кўришибди. Ундан:
  – Ҳа, тулкивой йўл бўлсин, оёқни қўлга олиб қочяпсан? – деб сўрашибди. Тулки ҳарсиллаб:
– Овчилар шерларга қарши уруш очишди, шунга қочяпман, – дебди.
Ҳайвонлар ҳайрон бўлиб:
– Шерларга қирон келган бўлса, сенга нима, ахир сен тулкисан-ку, – дейишибди.
Тулки бошини сарак-сарак қилиб:
– Тулкиликка тулкиману аммо овчиларга буни исботлагунча мўйнам тери бозорига чиқиб кетади-да! – дебди.