1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Ҳақ сўз қутқарди

Машҳур шайхларидан Абдулқодир Жийлоний (Аллоҳ унга раҳм қилсин) бундай ҳикоя қилади: "Болалигимдан мени тўғрисўз, ростгўй бўлишга ўргатишган эди. Бир куни Маккадан чиқиб, илм олиш мақсадида Бағдодга борадиган бўлдим. Онам йўл харажатлари учун қирқ динор пулни чопоним қатига тикиб берар экан, мендан ҳеч қачон, ҳар қандай ҳолатда ҳам ёлғон гапирмаслик ҳақида ваъдамни олди. Карвон билан Ҳамадон ўлкасига етганимизда қароқчилар тўдаси ҳужум қилиб, карвондагиларнинг бор-будини тортиб олди. Қароқчилардан бири: "Сенинг ниманг бор?" деб сўради. Мен: "Чопоним қатида қирқ динор олтиним бор", деб рост гапирдим. У ҳазиллашяпти, деб ўйлаб нари кетди. Бошқа қароқчи яна шу саволни берди ва унга ҳам қирқта олтиним борлигини айтдим. У мени тўда бошлиғига олиб борди. Бошлиқ: "Ростини айтишга сени нима мажбур қилди?" деб сўради. Мен: "Онамга ҳеч қачон ёлғон гапирмасликка ваъда бергандим", дедим.
Шунда қароқчилар бошлиғини бирдан қўрқув босди. У қичқирганича ушбу сўзлар билан кийимларини йирта бошлади: "Сен онангга берган ваъдангни бузишдан қўрқиб, олтинларингни кўрсатяпсан, мен эса Аллоҳга берган ваъдамни бузишдан қўрқмаяпман".
Кейин у одамларига барча тортиб олинган нарсаларни қайтариб беришни буюрди ва: "Мана сенинг ҳузурингда гуноҳларим учун Аллоҳга тавба қиляпман", деди. Бошқа қароқчилар ҳам унга: "Сен талончиликда бизнинг тўдабошимиз эдинг, энди тавба қилишда ҳам раҳнамойимиз бўл!" дейишди.